
БРИКС келгуси саммитини шу йилнинг 6-7 июл кунлари Рио-де-Жанейрода ўтказади, Бразилия ТИВ раҳбари Мауро Виейра бу ҳақда X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Бразилия 1 январдан буён БРИКС раиси ҳисобланди. Ёзги саммитда ташкилотнинг доимий аъзолари ёки шериклари мақомига эга 20 мамлакатнинг раҳбарлари қатнашади.
Виейранинг айтишича, саммитда аъзо-мамлакатлар ҳамкорлигини ривожлантириш ва уларнинг аҳолиси турмушини яхшилашга қаратилган «жуда муҳим қарорлар» қабул қилинади.