ДУНЁ

БРИКС саммити қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

БРИКС келгуси саммитини шу йилнинг 6-7 июл кунлари Рио-де-Жанейрода ўтказади, Бразилия ТИВ раҳбари Мауро Виейра бу ҳақда X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Бразилия 1 январдан буён БРИКС раиси ҳисобланди. Ёзги саммитда ташкилотнинг доимий аъзолари ёки шериклари мақомига эга 20 мамлакатнинг раҳбарлари қатнашади.

Виейранинг айтишича, саммитда аъзо-мамлакатлар ҳамкорлигини ривожлантириш ва уларнинг аҳолиси турмушини яхшилашга қаратилган «жуда муҳим қарорлар» қабул қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan