ДУНЁ

“Рафаҳга ҳужумни тўхтатиш керак”: Макрон ва Шольц Исроилга мурожаат қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц Исроилни Рафаҳдаги операцияни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Фото: EPA

Макрон Рафаҳдаги вазиятни “даҳшатли” деб атади, 27 майга ўтар кечаси Исроил армияси Рафаҳдаги фаластинлик қочқинлар лагерига берган зарбаси оқибатида 45 киши ҳалок бўлганди.

“Франция ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини бошидан қоралаган ва Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади, лекин ҳар қандай демократия каби — халқаро қонунларга мувофиқ”, — деди Франция президенти.

Германия канцлери эса “Исроил ўз ҳаракатларида халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади. У қочқинлар лагерининг ўққа тутилиши оқибатида кўплаб одамлар ўлганини “фожиали воқеа” деб атади.

“Бу ҳолат яна бир бор нега Германия бошқа кўплаб давлатлар сингари Рафаҳдаги кенг кўламли қуруқликдаги ҳужумга қаршилик кўрсатганини билдиради. Чунки у ерда тинч аҳоли етарлича ҳимояланмаган”, — деди Шольц. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan