ЖАМИЯТ

САЙЁР ҚАБУЛ МАСАЛАНИ ЕЧМОҚДА

Инсонларнинг дардини эшитиб, муаммо ва масаласини ҳал этиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойил бугун ҳар бир юртдошимизнинг қалбидан чуқур жой олаётир.

Давлат хизматлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси раҳбарлари ҳамда  вилоятда фаолият юритаётган барча давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳам мунтазам равишда воҳанинг олис қишлоқ ва маҳаллаларида бўлиб,  аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммо ва масалаларини ечишга, халқимизга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Жарқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси раҳбарлари томонидан 22 та мурожаат кўриб чиқилди. Хусусан, солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш, жисмоний шахс-солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлиги ҳақида маълумот олиш, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш каби масалалар жойида ҳал этилди.

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, фуқароларнинг давлат хизматлари кўрсатиш билан  боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарилиб, тизимда амалга оширилаётган янгиликлар хусусида батафсил тушунчалар берилди.

Салоҳиддин Норқобилов