Сурхондарёда «Энг илғор Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани ўқитувчиси мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Сурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётгвн чақирувга қадар бошланғич тайёрлик раҳбарлари билан икки босқичли Сурхондарё вилояти намунасида «Энг яхши чақирувга қадар бошланғич тайёрлик ўқитувчиси» мусобоқасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли Фармойишига асосан ушбу мусобақа икки босқичдан иборат бўлиб яъни биринчи босқич туман, шаҳар босқичи 2024 йил декабрь ойида, вилоят босқичи эса январ ойида ўтказилиши белгиланган эди.

Ушбу вилоят босқичида шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган жами 15 нафар иштирокчи қатнашди. Улар 4 та шарт бўйича беллашишди. 1 шарт саф тайёргарлиги, 2 шарт АК-74 қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, 3 шарт оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларини белгиланган вақтда кийиш ва ечиш ва 4 шарт соҳага оид тест синфлардан синовлар топширишди.
Ғолиблар Жанбий оператив қўмондонлик бошлиғининг кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони.