ЎЗБЕКИСТОН

Термиз шаҳрида Мажбурий ижро бюросининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан 2024 йил давомида давлатга жиноят оқибатида етказилган зарарларни ундириш, алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” махсус жамғармаларига йўналтирилган маблағларни ундириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан:
• Бюро томонидан жами 6 трлн. 208 млрд. 131 млн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган, шундан фуқаролар фойдасига 90,5 млрд. сўм ундирилган.
• Асоссиз ишдан бўшатилган ишчи-ходимлар ишга тикланиб, уларга 2,8 млрд. сўм иш ҳақи тўлаб берилган.
• Алимент тўловлари бўйича қарздорларга нисбатан қидирув ишлари олиб борилган бўлиб, 506 нафар қарздор қидирувга берилган.
• Узоқ муддат алимент тўловларини амалга оширмаган 532 нафар қарздорнинг иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси бўйича судларга тақдим этилган. Қарздорликни бартараф этмаган 446 нафар шахсга маъмурий жазо чоралари қўлланилган, 90 нафар қарздорга Бюро томонидан, 15 нафарига эса прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят ишлари қўзғатилган.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan