ДУНЁ

Францияда Эйфель минораси вақтинча ёпилди

Парижда Эйфель минорасига ташриф буюрувчилар иккинчи ва учинчи қаватлар орасидаги лифтдаги техник носозликлар туфайли эвакуация қилинди.

Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ёнғин сигнализацияси қисқа туташув туфайли ишлаган. Хавфсизлик чораларига мувофиқ эвакуация амалга оширилди.

Жабрланганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради report.az.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan