ДУНЁ

Олимлар хавфли магнит бўрони ҳақида огоҳлантирди

Бўрон шу қадар кучли бўладики, электрон қурилмалар, алоқа воситалари ва телекоммуникация каналлари ишида узилишлар бўлиши мумкин.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институти раҳбари Сергей Диденко 28-июль, сешанба куни кутилаётган хавфли магнит бўронини эълон қилди.

ТАСС хабарига кўра, Диденконинг қайд этишича, бўрон шу қадар кучли бўладики, электрон қурилмалар, алоқа воситалари ва телекоммуникация каналлари ишида узилишлар бўлиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг огоҳлантиришича, магнит фаоллигининг ортиши очиқ тадбирларда, станциялар ва алоқа марказларини жойлаштиришда ҳисобга олиниши керак.

Аввалроқ, футбол майдончасидан кўра каттароқ астероид Ерга яқинлашаётгани маълум қилиинган эди. 5-август куни у бизнинг сайёрамизга минимал масофада яқинлашади, олимларнинг фикрига кўра, бу Ер ва Ой орасидаги масофага қараганда етти баравар катта.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan