ХАБАРЛАР

Сурхондарёдаги «Тоза ҳудуд» корхонаси истеъмолчиларига 3,2 млрд сўм пулларини қайтариб беради

Сурхондарё вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКда 2024 йил 2-ярим йиллик иш режасига мувофиқ мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм ҳамда кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга (“Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan