ХАБАРЛАР

Нью-Деҳлида қулаб тушган бино вайроналари остида 20 дан ортиқ одам қолиб кетди

Нью-Деҳлида қулаб тушган беш қаватли бино вайроналари остида 20 дан ортиқ одам қолиб кетди. Бу ҳақда ANI агентлиги маълум қилди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, фавқулодда хизматлар мутахассислари 12 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган. Қулаш вақтида бинода бўлган икки киши ҳалок бўлди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишларини давом эттирмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, бино яқинда қурилган ва ҳозирда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Уй нима учун қулагани аниқланмоқда, деб хабар беради report.az.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan