ЎЗБЕКИСТОН

Микромолия банклари институти жорий қилинади

Парламент қуйи палатасининг мажлисида микромолиялаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда микромолиялаштириш хизматларига аҳоли томонидан талаб борган сари ошиб бормоқда. Шу билан бирга, нобанк кредит ташкилотларининг қўшимча молиявий ресурслар, жумладан омонатларга пул маблағларини жалб этиш имкониятлари чеклангани мазкур ташкилотлар томонидан кенг доирадаги истеъмолчиларга микромолиявий хизматларни кўрсатиш имконини бермаяпти. 

Шунингдек, етарли салоҳиятга эга микромолия ташкилотларининг тижорат банки сингари фаолият олиб бориши учун ташкилий-ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслиги, хусусан тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари устав капиталига ўрнатилган минимал талаблар ўртасидаги фарқ катталиги микромолия ташкилотларининг ривожланиши ҳамда йириклашиб тижорат банки функцияларини бажариш даражасига чиқишига жиддий тўсқинлик қилмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳаси билан банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатиш ваколатига эга бўлган юридик шахс – микромолия банклари институтини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бунда микромолия ташкилотлари микромолия банкларига айланиши ва ўз навбатида, микромолия банклари тижорат банклари даражасига кўтарилишининг ҳуқуқий асоси яратилади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan