ЎЗБЕКИСТОН

Андижонда ноқонуний электр энергиясидан фойдаланиб, «Майнинг-ферма» очган 29 ёшли фуқаро аниқланди

Андижон вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирларда «Майнинг-ферма» ташкил қилиб ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб, 900 миллион сўм зарар келтирган фуқаро аниқланди.

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган Қ.Б. ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонида 21 та фаол «майнинг» қурилмаларидан фойдаланиб «Майнинг-ферма» ташкил қилган.

«Майнинг-ферма» фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги ҳамда ушбу хонадон эгалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан ҳисоблагичларсиз уланиб, 900 миллион сўм миқдорида зарар етказганлиги маълум бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда Қ.Б.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan