Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ўзаро ташрифлардаги таклифига биноан Россия Федерацияси Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан вилоятимизга келди.

Марталабали меҳмонни Термиз халқаро аеропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кутиб олди.
Ташриф 17-20 сентябрь кунларига мўлжалланган бўлиб, эркин иқтисодий зона, логистика марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув, воҳамиздаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга ташриф ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.