ТУРИЗМ

Жорий йилнинг 9-11 август кунлари Хива шаҳрида «Қовун сайли» фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 9-11 август кунлари Хива шаҳридаги «Ичан Қалъа» давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестиваль мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фестиваль доирасида мамлакатимиз агротуризм салоҳияти намойишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси, фольклор жамоалари чиқишлари, концерт дастурлари, тасвирий санъат асарлари намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, халқ ўйинлари ва бошқалар бўлиб ўтади.

Шунингдек, «Қовунчиликда энг юқори даромад ва ҳосилдорликка эришганлик учун», «Қадимий анъанавий Хоразм қовунлари навларини тиклаш», «Қовунчиликда инновацион технологиялар жорий қилганлиги учун» ва «Энг кўп турдаги қовун етиштирган ҳудуд» каби номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan