ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Британия тиббиёт компанияси Ўзбекистонда инновацион жиҳозларни жорий этиш истагини билдирди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг «Uni Sim» компанияси таъсисчиси Жеймс Марки билан учрашув ўтказди,

Мулоқот  аввалида Жеймс Марки компания фаолияти  ва ишлаб чиқарилаётган стоматология йўналишидаги энг сўнгги ва замонавий симулятори тўғрисида тақдимот ўтказди.

Компания маҳсулотларидан 2018 йилдан эътиборан Тошкент давлат стоматология институти  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўқув ва амалий машғулотларида кенг фойдаланиб келинмоқда.

Жеймс Маркининг айтишича, «Uni Sim» компанияси тез кунларда Ўзбекистонда ўзининг расмий фаолиятини йўлга қўйилади.

Учрашув якунида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий таълим муассасалари ва хусусий сектор вакиллари билан мазкур компания ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича музокаралар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Британиянинг «Uni Sim» компанияси тиббиёт соҳасига доир ускуналар ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Компания стоматология йўналишига доир замонавий симулятор ускуналар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратади. Ҳозирги кунда компания томонидан стоматологлар, ҳамширалар ва шифокорларнинг малака оширишига мўлжалланган дастурий таъминотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Компания маҳсулотлари Буюк Британия стандартлари асосида ишлаб чиқарилади. Унинг 20 га яқин мамлакатда савдо офислари мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan