Ўзбекистон ва Баҳрайн делегациялари раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний билан учрашув ўтказди,

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Ўзбекистон-Баҳрайн муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Баҳрайн кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, умумий кун тартибининг барча йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни ошириш ва ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.