ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН

Россиядаги ўзбек мигрантлари сони охирги 8 йилда 4 баравар қисқарган

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 2016 йилдан буён камида 4 баравар қисқарган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Статистик маълумотларга қараганда Россияда 2016 йилгача ўртача 4 млн нафардан 6 млн нафаргача юртдошларимиз борлиги тилга олинар эди. Айни вақтда эса Россиядаги меҳнат мигрантларимиз сони 1 млн нафарни ташкил қилади», – дейди Шерзод Асадов. 

Президент матбуот котибининг қўшимча қилишича, айрим таҳлилчилар бу борадаги рақамларни келтиришда яқинда бўлиб ўтган Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифида икки давлат раҳбарларининг бир хил статистик маълумотларни айтганини эътибордан четда қолдирди. Ҳозирда ҳар икки давлатнинг миграцион ташкилотлари ҳам Россияда 1 миллион ўзбек муҳожири борлиги ҳақидаги маълумотларни келтиришади.   

Ўз навбатида, давлат раҳбари ҳам журналистлар билан суҳбатида Россиядаги ўзбек мигрантлари сони ҳақида тўхталиб, уларнинг сони 1 миллионгача эканини айтган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan