СИЁСАТ

Президент фармони билан ID-картани бериш тартиби тасдиқланади

Унга кўра, ID-карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туғилганидан бошлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 18 ёшдан ID-картага эга бўлишлари шарт.

❗️ ID-карта фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил муддатга.

Фуқаро 14 ёшдан бошлаб ID-карта расмийлаштиришда бармоқ изларини топшириши шарт.

Фуқаро доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (МваФРБ) ID-картани олиш учун 18 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этиши лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan