ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғон “Деҳқон бозор”и ҳудудидаги қора бозор фош этилди

Жарқўрғон туман “Деҳқон (озиқ-овқат) бозор”и ҳудудида, фуқаро С.И. қонунга хилоф равишда чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб келар эди. Шундай фаолиятининг навбатдагисида харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10250 сўмдан ҳисоблаб, жами 2500 АҚШ долларини
25 млн 625 минг сўмга айрибошлаётган вақтида Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида қонунбузардан 2550 АҚШ доллари, 60150 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши  қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.