ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Юқори Мачай” махалласидан топилган Алимент тўловчи қарздор ота жазоланди

Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясида ўзларининг бурч ва масъулиятларини чуқур англашлари лозим.  Афсуски, оилавий ажримдан сўнг фарзандлар фойдасига суд қарори билан алимент ундирилиши белгиланган бўлса-да бунга бефарқлик билан қараётган ота-оналар ҳам йўқ эмас.


Бойсун туманида яшовчи Даврон Муродовдан суднинг 2021 йил январь ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.


Бироқ, алимент тўловчи ота ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги ҳамда давлат ижрочиларини чалғитиш мақсадида яшаш манзилини Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманига ўзгартириб, ўзи эса туғилиб ўсган қишлоғида яшириниб келган.


Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор ота Бойсун туманининг “Юқори Мачай” маҳалласидан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.


Шундан сўнг, алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор отанинг иши Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди биносида тарафлар иштирокида кўриб чиқилиб, йиллар давомида жами 20 миллион 415 минг сўм алимент пулини тўламаганлиги сабабли суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
 
Улуғбек Хайдаров, Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan