ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Диний мазмундаги таъқиқланган материалларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълум қилинишича,1995 йилда Денов туманида туғилган ва яшовчи Ғ.Ш. исмли шахс диний мазмундаги таъқиқланган материалларни ижтимоий тармоқнинг “Тик ток” саҳифаси орқали тарқатган. Текшириб кўришлик мақсадида унга тегишли бўлган материаллар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 прим 1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, интернет тармоқлари фойдалунувчилари яшаш манзилда  ва хорижда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига ҳукумат томонидан тақиқланган террористик ҳамда диний экстремистик ташкилотларга аъзо бўлиши, улар томонидан чиқарилган ёт ғояларни тарғиб қилувчи видео, аудио материалларни маълумотларини ҳар қандай шаклда кўриши ва эшитиши ҳамда қўллаб-қувватлаши, ушбу материалларни босма шаклда ёки ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиши ёхуд сақлаш – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка сабаб бўлади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan