Шерободлик 18 нафар фуқароларнинг бузилган уй-жойи учун 676 миллион сўмдан ортиқ компенсация ундирилди

Шерободлик 18 нафар фуқароларнинг уй-жойлари туман ҳокимиятининг келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиладиҳамда ушбу уй-жойлар учун компенсация пуллари тўлиқ ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан туман ҳокимлиги ҳисобидан 18 нафар фуқарога келишув битимига асосан тўлаб берилмаган жами 676 миллион сўм компенсация ундириш белигланган эди.
Мажкур суднинг ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро ҳужжути бўйича қарздор туман хокимлигига талабнома юборилиб, ҳисобрақамларига инкассо талабномалари қўйилди.
Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ҳисобидан мазкур ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар фойдаси учунжами 676 миллион 628 минг сўм компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилди ва ижро ҳужжатлари белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.
Мансур Исмоилов, Бюронинг вилоят бошқармаси катта инспектори.