Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаевга Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизматига таяниб, Tengrinews хабар берди.

“Ҳурмат белгиси сифатида Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлатимиз раҳбарига Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди. Туркия раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга янги электромобилни шахсан ўзи кўрсатди”, — дейилади хабарда.
Тўқаев ўз ҳамкасбини электромобилларни оммавий ишлаб чиқариш муваффақиятли йўлга қўйилгани билан миннатдорлик билдириб, табриклаган.