ХАБАРЛАР

Германия канцлери Марказий Осиёнинг барча президентлари билан учрашмоқчи

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Берлинда Марказий Осиё давлатлари Президентлари ва Германия канцлерининг биринчи саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Германия ҳукумати раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

“29 сентябрь куни Федерал канцлер Олаф Шольц Марказий Осиёнинг барча бешта давлати Президентлари билан учрашув ўтказади”, дейилади хабарда.

Қайд этиш жоизки, мазкур форматдаги учрашув илк бор ўтказилмоқда. Саммитда асосий эътибор минтақавий ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақа ва Германия учун муҳим бўлган ўзаро ҳамкорлик масалаларига қаратилади.

Шундан сўнг, Шольц билан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон Президентлари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. 

Эртага, 28 сентябр куни эса канцлер Шольц Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашади. Музокаралар чоғида сиёсатчилар кенг кўламли мавзуларни, жумладан, икки томонлама муносабатлар, иқтисодий ва энергетика сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan