
Сурхон воҳасининг спорт туризми ва экотуризм салоҳиятини дунё оммасига етказиш ҳамда мавжуд имкониятларни намойиш этиш мақсадида жорий йил 21-23 сентябрь кунлари Бойсун туманидаги “Хўжамайхона” дараси «Тангисар» каньонида спортнинг алпиниада (тоққа арқон билан чиқиш) тури бўйича мусобақа ўтказилади.

Унда кўплаб алпинистлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этиши кутилмоқда. Мусоқаба ғолиблари қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Сўлим табиатли тоғлар ёнбағрида ўтказиладиган, ўзгача таассурот ва кайфият улашувчи экстремал спорт мусобақаси томошаларига барчани таклиф этамиз.
