
АҚШ маъмурияти Украинага янги 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети жўнатади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
АҚШ расмийларига кўра, пакетга АТ-4, TOW ва Javelin танкка қарши ракета тизимлари, миналарни тозалаш ускуналари, Patriot зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, GMLRS бошқариладиган ракеталар, шунингдек, ўқ-дорилар киради.
Бу маблағлар Пентагон захирасидан сарфланади.
Нашр аввалроқ Вашингтонда хато туфайли Киевга топширилган баъзи қуролларнинг нархи нотўғри аниқланганини тан олган, бу эса тахминан 6,2 миллиард долларга оширилган.
Энди Қўшма Штатлар бу миқдор учун Украинага ҳарбий ёрдам етказа бошлайди. Биринчи босқичда 200 миллион долларлик пакет жўнатилади.
“Reuters” хабарига кўра, Вашингтон маъмурияти айни дамда Конгрессга Киевга ёрдам бериш учун қўшимча маблағ ажратиш бўйича янги бюджет сўрови устида ишламоқда.