ХАБАРЛАР

Бугундан мамлакатимизда  “Kитобхонлик ҳафталиги” бошланди

“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” мамлакатимиз бўйлаб 21-27 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ҳафталик дастуридан янги китоблар тақдимоти, китоб савдо кўргазма-ярмаркалари, турли акция ва викториналар, маҳорат дарслари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўрин олган.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар воҳамизда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ҳамда туманлар ахборот-кутубхона марказларида ўтказилади.

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” Сурхондарё вилоятида ҳам уюшқоқлик билан бошланди.

Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳафталикнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan