ХАБАРЛАР

Ғазода ҳалок бўлганлар 15 мингга яқинлашди

Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 828 га етди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.

7 октябрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5840 бола ва 3920 аёл бор.

Шунингдек, Исроилнинг ракета ҳужумлари оқибатида 205 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 62 журналист ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Ғазо секторининг 33 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган, уларнинг 75 фоизи болалар ва аёллар ҳисобланади.

6800 дан ортиқ одам бедарак йўқолган, шундан 4500 дан ортиғи ҳам аёллар ва болаларга тўғри келади.

Ҳозирги вақтда секторда 100 та ҳукумат биноси ва 266 та мактаб Исроил ҳужумларига учраган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan