ДУНЁ

Хитойда коронавирусдан ўлимлар сони кескин камайди

© Pixabay

Хитойда янги коронавирусдан ўлимлар сони кескин камайди

Ўтган кун давомида Хитойнинг Хубей провинциясида, 116 бемор коронавирус асоратлардан вафот этди. Бир кун олдин эса 242 киши вафот этган эди. Tегишли маълумотлар Хубей гигиена ва соғлиқни сақлаш қўмитасининг веб-сайтида эълон қилинди.

Хитойлик шифокорлар ҳисоботидан маълум бўлишича, 4 823 янги инфекция ҳолатлари аниқланган, шулардан 3910 таси провинция маркази Уханда. Хубейда касалланганларнинг умумий сони эса 51 986 кишига етган. Касалхоналардан соғайиб кетган 690 бемор чиқарилди.
Умуман олганда, 14 феврал куни эрталаб Хитойда 55 431 киши пневмониянинг янги тури билан касалланган, улардан 830 тасининг аҳволи оғир, қурбонлар сони 1448 тага етди, 7003 тузалди. Коронавирусдан ўлим даражаси 2% бўлиб қолмоқда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги турдаги пневмониянинг тарқалиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССT) томонидан халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган. 12 феврал куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Tедрос Aдан Гебреесус Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашаётганини эълон қилди ва янги касалликнинг пайдо бўлиши муносабати баъзи одамлар ёки бутун миллатни айбламасликка чақирди.

ЖССT маслаҳатчиси, AҚШнинг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Ира Лонгини дунё аҳолисининг учдан икки қисми коронавирус инфекциясини юқтириши мумкин, деб башорат қилди. «Башорат» ҳамкасблари бўлмиш Гонконг ва Буюк Британия олимлари томонидан қўллаб-қувватланди. Ридуснинг хабар беришича, Хитойда шифокорлар коронавирусни даволашнинг самарали усулини топган бўлиши мумкин. Бу усул беморга тузалиб кетган беморнинг қонини қуйишдан иборат.