
Жорий йилнинг 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 август куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 2 хил усулда билишлари мумкин:
- Абитуриентлар учун ташкил қилинган сайтнинг “Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
- Абитуриентлар ўз балларини махсус Telegram-ботига шунчаки ID-рақам ёки QR-код жўнатиш орқали билиш имконияти яратилди.