TA'LIM Криминал ЎЗБЕКИСТОН

Денов тумани мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ишламаган 141 нафар фуқаро номига 4,8 млрд сўм иш ҳақи ўзлаштирилган

Ҳисоб палатаси текширувига кўра, туман мактабгача таълим ташкилотларининг айримларида қарийб 3 млрд. сўмга яқин бюджет маблағлари ноқонуний сарфлангани бўйича шубҳали тўловлар аниқланган.


Шу асосда ишчи ходимларга 2020-2023 йилларда ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши жойига чиққан ҳолда текширилган. 

Натижада жами 11,3 млрд. сўмлик бюджет маблағлари мактабгача таълим бўлими марказлашган бухгалтериясининг айрим масъул ходимлари томонидан ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan