Қамашида елкасига байроқ таққан йигитни олиб кетган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
5 май куни Қашқадарёнинг Қамаши туманида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Бу қарор кенг жаоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.
Шундан сўнг Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминланди, деб баёнот берганди Бош прокуратура.
Ҳозирда Бош прокуратура ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган.
Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, қонунга зид бўлган маъмурий қарор суд мажлисида кўриб чиқилгунга қадар бекор қилинган.