Uncategorized

Тошкентда 12 ёшли қизнинг ўлдирилгани бўйича жиноят иши судга юборилди — Бош прокуратура

Аввалроқ, жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ушбу жиноят иши юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилгани ҳақида хабар берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan