Uncategorized

Москвада бўлиб ўтган музокараларда Толибон Марказий Осиё давлатлари чегараларини кесиб ўтмасликни ваъда берди

Музокараларда Толибон* ҳаракатининг Қатардаги офисидан шайх Шахобиддин Делавар бошчилигидаги делегацияси ҳамда Россия президентининг Афғонстон бўйича махсус вакили Замир Қобулов иштирок этди.

Россия томони Афғонистон шимолидаги нотинч вазият борасида ўз хавотирларини билдирди ҳамда можарони Афғонистон ҳудудидан ташқарига чиқишига йўл қўймаслик кераклигини маълум қилди.

Толибон* вакиллари, ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ҳамда Афғонистондаги хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик миссиялари хавфсизлигини кафолатлашларини маълум қилишди, – дейилган ТИВ хабарида.

Шунингдек Толибон* Афғонистонда яшаётган барча этник гуруҳлар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, музокаралар йўли билан мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш, инсон ҳуқуқларига амал қилишни ваъда берди.

*Россия ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан таъқиқланган жанговар ҳаракат.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan