ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

«Гуанжоу» клиникаси мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тармоқларда «Гуанжоу» клиникасида содир бўлган воқеа видеоси тарқалди. Унда дорини қўлбола усулда қалбакилаштириш ҳолатлари аниқлангани маълум қилинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан Guangzhou Medical of China МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан ЖКнинг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни вақтда клиниканинг Тошкент ва вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилмоқда ва тергов олиб борилаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan