ДУНЁ

Уилл Смит иштирокидаги «Bright 2» фильми бекор қилинди

Уилл Смит иштирокидаги «Bright 2» фильми бекор қилинди, деб хабар бермоқда «Кинократия».

«Кинократия» нашрининг хабар беришича, «Bright 2» фильми ижодкорлари Уилл Смит билан ишлашни тўхтатган. Мазкур фильмнинг биринчи қисми 2017 йилда премьера қилинган ва катта шуҳрат қозонган.

Аввалроқ компаниялар Уилл Смитнинг автовиографиясини суратга олиш режаларидан воз кечган эди, шунингдек, бир йил олдин чиққан “Bad Boys 4” лойиҳаси ҳам музлатиб қўйилган.

Актёр «Оскар» мукофотини топшириш маросимида бошловчилик қилган Крис Рокнинг юзига тарсаки туширганидан кейин унинг атрофида жиддий муаммолар кўпайишни бошлаган.

Крис Рокнинг полицияга ариза ёзишдан бош тортгани ва Уилл Смитнинг ўз хоҳиши билан нуфузли ташкилотни тарк этганига қарамай, комиссия қарорига кўра, актёр Академия томонидан ташкил қилинган ҳар қандай тадбирда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Кино юлдузининг айрим ҳамкасблари расмийлардан уни «Оскар» мукофотидан маҳрум қилишларини  талаб қилмоқда, шунингдек, Крис Рокнинг акаси уни дуэлга чақиргани ҳам айтилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan