Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги” учун секторлар кесимида волейбол мусобақаси ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижроси юзасидан тизимли равишда оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур Фармон ижроси юзасидан Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан Сариосиё туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва бошқа мутасаддилар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 февраль куни Сариосиё туманида “Ёш қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги” учун секторлар кесимида волейбол мусобақаси ўтказилди.
