ДУНЁ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг шахсий ҳарбий компаниясини яратишни ва «Вагнер» билан рақобатлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Телеграм-каналида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, “Вагнер ПМC” Украинадаги жанглар давомида “жуда таъсирчан натижаларга” эришган, унинг ҳужум бригадалари эса “жангларнинг ўта оғир қисмини ўз зиммаларига оладилар” ва “ҳар қандай вазиятда ҳам мақсадга эришадилар”.

«Пригожиннинг ҳарбийлаштирилган тузилмаси ҳарбий нуқтаи назардан ўзининг самарадорлигини исботлади ва ПМCлар зарурлиги ҳақидаги гаплар остида чизиқ тортди. Бундай тузилмалар керак ва зарур. Шу боис давлат хизматидаги ишимни тугатгач, қадрли биродаримиз Евгений Пригожин билан рақобатлашиб, хусусий ҳарбий компания тузишни жиддий режалаштирганман”, — деб ёзади Қодиров.

ҚШнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери «Вагнер ПМC»нинг 30 мингдан ортиқ ёлланма аскарлари ҳалок бўлган ёки яраланган. Британия разведкаси маълумотларига кўра, вагнерлар орасида қурбонлар сони 50% га етган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan