
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда жами 45 541 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, улар ўтган йилнинг мос даврига (43 989 та) нисбатан 1 552 тага кўпайган.
✅ Бундан ташқари 2023 йилнинг январь ойида 426 та янги қурилиш корхоналари ташкил этилди.
✅ Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:
Тошкент шаҳри – 9 166 та
Тошкент вилояти – 3 999 та
Фарғона вилояти – 3 788 та
Қашқадарё вилояти – 3 444 та
Самарқанд вилояти – 3 435 та
Андижон вилояти – 3 318 та
Бухоро вилояти – 2 999 та
Сурхондарё вилояти – 2 932 та
Қорақалпоғистон Р. – 2 455 та
Наманган вилояти – 2 378 та
Жиззах вилояти – 2 155 та
Хоразм вилояти – 2 121 та
Навоий вилояти – 1 748 та
Сирдарё вилояти – 1 603 та