ДУНЁ

Туркиядаги силкинишлар қуруқликдаги энг вайронкор 10 та зилзила қаторига киради

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Виктория университети сейсмология профессори Эдвин Ниссен шундай фикр билдирди.

Олимнинг айтишича, Туркиядаги зилзилалар “қуруқликда қайд этилган энг кучли беш ёки ўнта силкинишдан бири”дир. Офат кўлами ва Туркиянинг аҳоли зич жойлашган қисмида юз бергани учун вайронкор тус олган.

Унинг таъкидлашича, энг кучли зилзилалар одатда океанларда содир бўлади.

Туркияда зилзила қурбонлари сони 31 643 нафарга, жабрланганлар сони 158 168 нафарга етди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan