ХАБАРЛАР

Ернинг ҳисоби назоратда

Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйида бўлиб ўтган
матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси туман, шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилда 895 та ҳолатда 299,16 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган.

Шундан:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 683 та
    253,87 га
  • аҳоли пунктлари ерларда 43 та 2,58 га,
  • саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 32 та (3,30га),
  • тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда 3 та (0,12 га),
  • ўрмон фонди ерларда 13 та 1,7 га,
  • сув фонди ерларда 15 та 1,73 га
  • захира ерларда 106 та 35,91 га.

Шунингдек, ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 323 та (70,39 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларга асосан 85 та (19,97 га) ҳолатда суднинг ҳалқилув карори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул килинган, бошқа ҳолатлар бўйича суд жараёни давом этмокда.

Расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун 45 та (11,75 га) ҳолатда прокуратура органларига ҳамда қолган ҳолатлар бўйича судга даъво аризалар киритиш ишлари давом этмоқда.

-Аникланган ер қонунбузилиш ҳолатларни бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 708-сонли Қонунига асосан Кадастр агентлиги бошқармаси томонидан жойларда самарали ер ва кадастр назоратини амалга ошириш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари натижасида 2022 йилнинг 11 ойи давомида жами 2308 ҳолатда Ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди, –
дейди Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Акбар Холбоев. -Аниқланган ҳолатлар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жами 7 млрд 99,5 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб, қўлланилган жарималардан 2 млрд 127 млн 300 минг сўм миқдоридаги жарималар ундирилди.

Бундан ташқари анжуманда вилоят бўйича жами 157 та ҳолатда 1145,61 гектар ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аникланиб, 16 та ҳолатда 397,63 гектар ер майдонлари бўйича судларга даъво аризалари ҳамда 141 та ҳолатда 747,99 гектар ер майдонлари бўйича маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар киритилганлиги, шундан 31 та ҳолатда 269,20 гектар ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши таъминланганлиги иштирокчиларга маълум қилинди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan