ЖАМИЯТ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ АСОСИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ

Қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири.

Шу ўринда ҳар бир миллат каби, ҳар бир идора ва ташкилотнинг ҳам
ўтмиши, бугуни ва эртанги кунини кўрсатиб берувчи ўз қадриятлари бўлади. Инсоният тарихида жамият тараққиёти бир текис кечмаган. Жамиятда юз бераётган ижтимоий-тарихий ҳодисаларга турлича муносабатда ёндашиш натижасида инсонларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, менталитети шаклланиши баробарида, қадриятлар ҳам такомиллашиб борган.

Ташкилотнинг қадриятлари, аввало, ушбу идоранинг халқ манфаатида хизмат қилиши ва унинг олдида ҳисобдорлигида, очиқлигида, фаолиятини қонуний ташкил этишида, ходимларнинг ҳалол ва садоқат билан ишлашида ҳамда бошқа мезонларда намоён бўлади.

Албатта ҳар бир ташкилотда унинг ходимларининг фаолият мезонига
айланадиган омиллар ва қадриятларнинг бўлиши, ушбу ташкилотнинг қай даражада халқ ва жамият учун манфаатлилигини белгилаб беради.

Адлия органлари ҳам узоқ тарихга эга бўлган, давлат ва жамият учун
муҳим бўлган ташкилот ҳисобланиб келган. Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги ҳар бир ходимнинг фаолият мезонига айланиши талаб этиладиган асосий қадриятларни белгилаш муҳим масала ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг “Адлия
вазирлигининг асосий қадриятларини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 27 майдаги 94-ум-сон буйруғи билан қуйидагилар Адлия вазирлиги тизимининг асосий қадриятлари этиб белгиланди:

  • қонунийлик – барча адлия органлари ва муассасалари ходимларининг Ўзбекистан Республикаси Конститусияси ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиши;
  • инсонпарварлик – вазирлик томонидан норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳуқуқни қўллашда фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиши;
  • одиллик – фаолияти давомида ҳар қандай масалага нисбатан адолатли ёндашув асосида ҳаракат қилиш;
  • ҳалоллик – ўз фаолиятида хиёнат, коррупсияга йўл қўймасдан, виждонийлик асосида иш тутиш, тўғрилик, софдиллик билан юклатилган вазифани бажариш;
  • очиқлик – вазирлик томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги, вазирлик фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги;
  • холислик – ҳар қандай масалага у ёки бу гуруҳ /шахс манфаатини устун қўймаган ҳолда, умумхалқ манфаатидан келиб чиқиб холис ёндашиш;
  • ҳисобдорлик – ҳар бир хатти-ҳаракат бўйича кенг жамоатчиликка ҳисоб бериш масъулиятини ҳис этиш;
  • профессионаллик – турли шароитларда мураккаб касбий фаолиятни тизимли, самарали ва ишончли тарзда амалга ошириш, касбини пухта билиш ва қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажариш, камтарин бўлиш, фуқаролар ва жамоатчиликнинг давлатга бўлган ишончини юксалтиришга ҳисса қўшиш;
  • ташаббускорлик – изланувчанлик билан мустақил равишда янги ғояларни илгари суриш ва уларнинг амалга оширилишда масъулиятни зиммага олиш, креатив ёндашув асосида инновацион таклифлар бериш;
  • садоқат – ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритишда вазирлик тизимидаги ҳар бир шахс томонидан ўз вазифасига фидойилик, содиқлик билан ёндашиш ҳамда уни виждонан ва сидқидилдан бажариш;
  • масъулият – ҳар бир мақсад ва вазифани тўлақонли ва сифатли бажаришда ҳар бир ходим, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, бир хил жавобгарликни ҳис қилиши ва юқори натижадорликка эришиши;
  • жамоавийлик – тизим нуфузи ва манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйган ҳолда ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат асосида қарорлар қабул қилиш, жамоанинг обрўси ва мақсадлари учун шахсий масъулиятни ҳис этиш.

Белгиланган тартибга асосан, ҳар бир адлия органи ходими адлия
қадриятларига таянган ҳолда ўз фаолиятини ташкил қилади ва олиб боради.

Наргиза Кучкарова, Шўрчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan