ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Уйчи туманида ярим тунда «гап»дан қайтган эркак ётоқхонасида телефон чироғи ёниқлигини кўрган. Пичоқ билан ётоқхонага кирганида хотинининг бошқа бир эркак билан хиёнатига гувоҳ бўлган. Оқибатда у ўзига қаршилик кўрсатган эркакка пичоқ билан бир марта зарба бериб, уни ўлдирган

Наманган вилояти Уйчи туманида эркак хотинини хиёнат устида ушлаб олиб, унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 25 сентябрь куни соат 01:30 ларда Уйчи тумани «Мирзаворот» МФЙда яшовчи 31 ёшли А.Ш. ўртоқлари билан бирга бўлиб ўтган «гап»дан уйига қайтган. У ётоқхонасида телефон чироғи ёниқлигини кўриб, турмуш ўртоғи унга хиёнат қилаётган бўлиши мумкинлиги ўйлаб, пичоқ билан ётоқхонага кирган.

У ётоқхонага кирган вақтда турмуш ўртоғи А.З. «Орзу» МФЙда яшовчи З.Т. билан ишқий муносабатларга киришиб, унга хиёнат қилаётганига гувоҳ бўлган.

Шундан сўнг, А.Ш. З.Т.ни кийимсиз ҳолатда ташқарига олиб чиқаётган вақтида унга қаршилик кўрсатгани сабабли қўлидаги пичоқ билан кўкрак қафасининг чап томонига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан 25 сентябрь куни Жиноят кодексининг 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan