Россиянинг Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортини олиб қўйиб, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатган. Миграция агентлиги вазиятни ўрганиб, уларнинг ҳужжатларини қайтариб олди ва ҳуқуқларини тиклади.

Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортини олиб қўйган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати ҳолатни ўрганиб чиқди.
Маълум бўлишича, улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган. Шундан сўнг, меҳгат миграцияси агентлигига мурожаат йўллаган. Вакил уни ўрганиб чиқиб, Россиядаги мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур фуқароларнинг ҳужжатларини олиб берди ва ҳуқуқларини тиклади, дейилади хабарда.