Ўзбекистонда “яшил” энергияга инвестиция киритган компаниялар 10 йилга мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади
“Яшил” энергияни ривожлантириш, имтиёзларни тақдим этиш орқали ушбу соҳа тадбиркорлари учун қулай солиқ муҳитини яратиш қўллаб-қувватланмоқда.
Компаниялар учун имтиёзлар
ҚТЕ манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун энергия ишлаб чиқарувчилар 10 йил муддатга мол-мулк солиғидан озод этилади.
Бундан ташқари ҚТЕ манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари 10 йил муддатга ер солиғидан озод этилади.
Аҳоли учун имтиёзлар
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда ҚТЕ манбаларидан фойдаланувчи шахсларга 3 йил муддатга мол-мулк солиғи солинмайди. Бундан ташқари улар 3 йил муддатга ер солиғидан озод этилади.