Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Украинадаги «махсус операциясини» тугатиш шартини айтди. У тегишли видеомурожаатни Telegram каналида эълон қилган.
Унинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлар Ғарб томонидан Россияга қарши санкциялар тўлиқ бекор қилинмагунча ва «дўст бўлмаган давлатлар» оммадан узр сўрамагунча давом этиши керак.
«Уруш улар барча санкцияларни олиб ташламагунча, кечирим сўрамагунча давом этиши зарур. Уруш яхшилик учун, одамлар бахти учундир. Жанг қилиш — роҳат, биз бу завқни олмоқдамиз. Владимир Владимирович Путин айтганидек, биз шаҳид бўлиб ўламиз, улар эса қолади», — деган Чеченистон раҳбари.