Какайдида Баҳодирлар спорт ўйинининг ҳарбий қисм босқичи ўтказилди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда бўлинмалар ўртасида “Баҳодирлар ўйини мусобақаси” бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа 5 та шартдан иборат бўлиб: 1-шарт 32 кг тошни бир қўллаб ердан узиб тўлиқ юқорига ва яна ерга қўйиб мазкур холатни такрорлаш;


2-шарт: 50 кг оғирликдаги штангани икки қўллаб ушлаган холда 1 дақиқа ичида ердан белигача кўп маротаба кўтариш;

3-шарт: Сомасвал ёки оғир юк машинасининг 200 кгли покружкасини узоқ масофага жойидан кўтариб ва ётқизиб олиб бориш;

4-шарт 50 кг қўйилган оғирликдаги юкни 20 метр масофага ким қисқа вақт ичида тез кўтариб кела олади ҳамда


5-шарт УАЗ русумли автомашинани 10 нафар ҳарбий хизматчи билан биргаликда жами 5 тонна 400 кг оғирликда арқонда ким узоқроқ масофага тортиш.

Одатда хар бир ҳарбий хизматчи оғир тошни кўтариб ўзига бўйсундиришга харакат қилади. Албатта бу харакатни осонликча амалга ошириш қийин. Бунда спортчидан кучли ирода, жисмоний бақувватлик талаб этилади. Баҳодирлар ўйини мусобақаси ҳам полвонлар учун кучларини намойиш этадиган бахслардан биридир – дейди бош ҳакам майор Дониёр Холдоров.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли учинчи ўринни КБҲХ оддий аскар Абдумўмин Шойдуллаев, иккинчи ўринни КБҲХ оддий аскар Муроджон Лутфитдинов эгаллаган бўлса мутлоқ ғолибликни эса кичик сержант Юнусали Юнусалиев эгаллаб ҳарбий қисмлар ўртасида ўтказиладиган муособақага иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиблар ҳарбий қисм командири томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.
Ушбу мусобақа Жанубий оператив қўмондонлигининг бошқа ҳарбий қисмларида ҳам ўтказилиш режага киритилган.
III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони