Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенатининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида “Парламентлараро иттифоқ доирасида янги лойиҳаларни бошлаш масалаларии ҳам муҳокама қилинди” номли хабарига Бобурмирзо Умаров номли шахс шундай изоҳ қолдирибди:
“Сoffee break” пайтида шунчаки саломлашиб қўйиб, расмга тушиб қўйса ҳам расмий учрашув бўлар экан-да. Уялинглар-е. Гендер тенглик қилгунча, энергия таъминоти тенглигини қилинглар. Келинг бир қишлоқларга ҳам. Aйланинг жойларни. Режалаштириб аввалдан тайёрлаб қўйилган асфалт йўлдан қайтиб кетавермай”.
Бунга жавобан Сенат матбуот хизмати котиби Мўмин Ибодов юқорида қайд этилган тадбир муҳимлигини таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, Мўмин Ибодов фикрларини шундай давом этган:“Қишлоқларга бориш масаласида ҳам сенат раисидек фаол йўқ. Танзила Нарбаева доим ҳудудларга бориб халқ билан мулоқот қилади”
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Олий Мажлис Сенатининг расмий телеграм саҳифасида ноябр ойини мисол қилиб оладиган бўлсак, амалга оширилган ишлар ичида Танзила Нарбайеванинг бирор бир ҳудудга бориб, аҳоли билан суҳбатлари амалга оширилган ишлари ёритилмаган.
Шунингдек. Сенат раисининг бир чиқишида “Электр энергияси билан боғлиқ муаммолар 5 йил аввалги тарих эди” деган фикри кенг жамоатчилик танқидий муҳокамасига сабаб бўлган эди. Чунки ҳудудларда электр энергияси билан боғлиқ кўплаб муаммолар учраб турганлиги айни ҳақиқатдир.