Uncategorized

Сурхондарёда участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар сараланмоқда

Бугун халқ депутатлари Денов туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Туман кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ участка сайлов комиссиялари округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида кун қолганида беш-ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркидба тузилади.

Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Сессияда Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 117 та участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва аъзолигига 1 минг 585 нафар номзод тавсия этилиб, уларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясига тавсия этилди.

Бугун шунингдек, халқ депутатлари Бойсун, Бандихон, Ангор тумани кенгашларининг навбатдаги сессияларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan