Uncategorized

Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «Matiz» автомобили «Nexia» билан тўқнашди

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 2 центябр куни «Matiz» ва «Nexia» автомобиллари тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳолат Олтинсой туманидаги давлат аҳамиятига эга 4П-100 йўлининг 153-километрида соат 4:30 атрофида юз берган. Ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «Matiz » машинаси орқасидан келаётган «Nexia» автомобилига йўл бермаган ва транспорт воситалари ўртасида тўқнашув юзага келган. Бунинг оқибатида «Nexia» машинаси ағдарилиб кетган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia»да салонидаги йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. «Matiz» автомобили ҳайдовчиси эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan